Мустафи 4-6 ҳафтага сафдан чиқди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Шкодран Мустафи Озарбайжонга (5:1) қарши баҳсда сонидан жароҳат олган эди.

“Канонирлар” бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 8-туридан ўрин олган “Уотфорд”га қарши ўйинолди матбуот анжуманида Мустафининг таҳминан 4-6 ҳафта майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.

Шу тариқа германиялик футболчи премьер-лиганинг яқин 4та учрашувини ўтказиб юборади. Аниқроғи, Мустафи «Эвертон» (22 октябрь), «Суонси Сити» (28 октябрь), «Манчестер Сити» (5 ноябрь) ва «Тоттенхэм Хотспур»га (18 ноябрь) қарши ўйинда иштирок этмайди.