Мухлислар борасида “Пахтакор” етакчи. “Бухоро” ва “Навбаҳор” ишқибозлари тошкентликлардан ортда қолишмоқда
Ads

13-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 67292 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 11215ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини кузатди – 23456. Турнинг марказий тўқнашувиларидан бири “Бухоро” – “Насаф” баҳсини 18301 ишқибоз шоҳидига айланди. Мухлислар борасида етакчилардан ҳисобланган наманганликлар бу гал ўз суюклиларининг ўйинига нисбатан камроқ қизиқиш билдиришди. Натижада “Навбаҳор” – АГМК ўйинини 10800 ишқибоз студиондан томоша қилди.

Энг кам мухлис эса Фарғонадаги “Нефтчи” – “Сўғдиёна” учрашувида қайд этилди – 2563.

Қуйида ўн учинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:0. 23456 томошабин

“Бухоро” – “Насаф” 1:0. 18301 томошабин

“Навбаҳор” – АГМК 1:0. 10800 томошабин

“Металлург” – “Локомотив” 2:0. 6325 томошабин

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” 0:1. 5847 томошабин

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” 0:2. 2563 томошабин