Мухлислар туфайли Германияда кубок ўйини тўxтатиб қўйилди(фото)
Ads

Кеча Германия кубоги 1/32 финали доирасида “Ганза” хамда “Герта” жамоалари ўртасидаги ўйин тўхтатиб қўйилди.

Бунга мухлисларнинг тартибсизликлари сабаб бўлди. Иккинчи бўлимда Берлин клуби мухлислари ўтирган секторда пиротехника воситаларидан фойдаланиш  кузатилди.

Учрашув бош ҳаками икки бор ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Бироқ учрашув кейинчалик давом эттирилди ва унда “Герта” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.