Мухлисларни Андижон вилояти чемпионати финал учрашувига чорлаймиз
Ads

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги иккинчи табақа жамоалари ўртасида Андижон вилояти чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Жорий мавсум чемпионатда муносиб иштирок этган “УзДонгЯнгко” (Андижон) ва “Шаҳрихон-1926” (Шаҳрихон) жамоалари энг кўп очко жамғариб, якунда финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди ушбу жамоалар 16 ноябрь, пайшанба куни финал баҳсида тўқнаш келади. Мазкур учрашув Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 13:00да бошланади. Қизиқарли ва муросасиз руҳ остида ўтиши кутилаётган финал учрашувига барча ишқибозларни таклиф этиб қоламиз. Стадионга кириш бепул!

Минбар

Барча блоглар