Мхитарян:
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян кеча Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида сафарда "Эстерсунд"га (3:0) қарши баҳсда қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу “Эстерсунд”нинг танаффусдан кейинги илк учрашуви эди. Биз эса чемпионатда ўйинларимизни давом эттирмоқдамиз ва шу боис яхши формадамиз. Шведларда яхши жамоа шаклланган, лекин бизнинг киритган 2та тезкор голимиз якунда ғалабамизни таъминлади.

Европа лигасида ғолиб чиқиш? Нега энди йўқ? “Арсенал” бунга қодир. Бунинг учун қўлга киритилаётган натижаларга эътибор бермасдан курашишда давом этиш керак”, - дейди арманистонлик футболчи.