Мхитарян “Арсенал” сафида Европа лигасида бошқа рақамда ўйнайди

Лондоннинг “Арсенал” клуби қишки трансфер ойнасида жамоа сафига келиб қўшилган Гейнрих Мхитарянни Европа лигаси баҳслари учун рўйхатдан ўтказди.

Арманистонлик футболчи халқаро аренада “Арсенал” сафида 77-рақамда тўп суради. У Англия Премьер-лигасида “Манчестер Юнайтед”га кетган Алексис Санчес тўп сурган 7-рақамда ўйнаётган  эди.

Бироқ УEФА регламентига кўра, бир жамоада йил давомида фақат бир рақамда биргина футболчи ўйнаши мумкин. Айнан шу боис, Мхитарян Европа лигасида 77-рақам остида тўп тепади.

Маълумот учун, “Арсенал” Европа лигасининг 1/16 финал босқичи доирасида Швециянинг “Эстерсунд” клубига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!