Мхитарян Европа лигасининг навбатдаги турида "Арсенал"га ёрдам беролмайди, чунки...
"Арсенал" етакчиси сиёсий можаролар сабаб Озарбайжондаги ўйинга бормайди.
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Европа лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида "Карабах"га қарши баҳсида майдонга тушмайди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли футболчи Арманистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган сиёсий можаролар сабаб хавфсизлик томондан ушбу ўйинга бормайди.
Эслатиб ўтамиз, "Карабах" - "Арсенал" учрашуви 4 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:55 да бошланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар