Мхитарян қайси мусобақада ғолиб чиқишни истаётганини айтди

“Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Генрих Мхитарян яқинлашиб келаётган “Андерлехт”га қарши Европа лигаси чорак финал баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу мавсумда ўз олдимга қўйган энг катта мақсадим бу Европа лигасида ғолиб чиқишдир. Тушунаман, бу осон эмас. Қолаверса, ҳозир мусобақада шунчаки мағлуб бўладиган жамоа қолмади.
Кўпчилик “МЮ” “Андерлехт”ни осонликча мағлуб этади деб ўйлаши мумкин. Аммо, мен бундай фикрда эмасман. Уларнинг жорий мавсум Европа лигасидаги намойиш этган ўйинларини кўрдим. Брюсселликлар таркибида яхши ўйин кўрсата оладиган футболчилар бор”, -
дейди арманистонлик футболчи Daily Mail нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!