Мхитаряннинг голи Арманистонга йирик ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди (видео)
Ads

Бундан бироз олдин Арманистон ҳамда Беларусь жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўз ниҳоясига етди. Унда арманлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Гейнрих Мхитарян ҳам ушбу ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Ўртоқлик ўйини

Арманистон – Беларусь 4:1

Голлар: Ўзбилиз(41), Мхитарян(45), Овсепян(55), Варданян(84) – Сарока(58 пенальтидан).

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилинг.