МХЛ ўз учрашувларини Хитойга кўчиришни мўлжалламоқда
Ads

Миллий Хоккей лигаси комиссионери ўринбосари  Билл Дэйли, МХЛ учрашувларининг мунтазам равишда Хитойда ўтказилиши  бўйича имкониятларни ўрганиб чиқилаётгани борасидаги фикрларини билдирди.

Айни пайтда гап фақат мавсумолди учрашувларини ўтказиш борасида кетмоқда, кейинчалик эса мунтазам тарзда чемпионат биҳсларини ҳам ташкил этишимиз мумкин. Биз ушбу ишларнинг кейинги йилдан амалга оширишнинг потенциал имкониятлари борасида бош қотирмоқдамиз. Хитойга амалга ошириладиган ташрифдан сўнг биз бу борада кўпроқ маълумотга эга бўлишимиз мумкин, – дейди Дейли  Sports.yahoo.comга берган интервюсида.

Қайд этиш жоиз, америклалик мутахассиснинг бу масалада Хитойга уюуштрилидиган сафари январь ойига мўлжалланган.  

Маълумот ўрнида, Пекиннинг “Куньлунь” жамоаси Континентал хоккей лигаси иштирокчиси ҳисобланади.

Манба: sports.ru