Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхи Роберто фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Don Balon нашри тарқатаётган хабарга қараганда, футболчига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Барселона эса ўйинчини шартномада ёзилган 40 миллион евро эвазига қўйиб юбормоқчи.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли футболчи фаолияти давомида каталонияликлар сафида жами 229 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 18 та самарали узатмага муаллифлик қилган.