МЮ 20 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди (фото)

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячи Скотт Мактомини билан янги шартнома имзолади.

20  ёшли футболчи янги шартномага кўра, “қизил иблислар” сафида 2021 йилга қадар тўп суради.

Шотландиялик клуб тарбияланувчисининг шартномасида келишув яна бир йилга узайтирилиши борасида ҳам алоҳида банд мавжуд.