МЮ Андер Эррера билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоанинг испаниялик ярим ҳимоячиси Андер Эррера билан ўзаро ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарларга кўра футболчининг вакили Артуро Каналес айни дамда АҚШда бўлиб турибди ва жамоа раҳбарияти билан келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Таъкидлаш керакки Испания терма жамоаси аъзосининг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Эррерага Каталониянинг “Барселона” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Боиси, “кўк-анор ранглилар”нинг янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде Бильбаонинг “Атлетик” клубида ишлаган пайтларида Эррера унинг қўл остида тўп сурган ва мутахассис унинг имкониятларини яхши билади. Шу боис уни щзининг янги жамоасига таклиф қилишни истамоқда.