МЮ
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Серхи Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглиз нашрларида ёзилишича, “қизил иблислар” унинг учун 36 млн фунт таклиф этишган.

Бироқ каталонияликлар бу таклифга рад жавобини беришган. Унинг хизматларига “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар унинг учун 42 млн евро таклиф этгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Робертонинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йил ниҳоясига етади. У ўтган мавсумда Ла лигада 32 баҳсда иштирок этди ва 6 голга ассистентлик қилди.

Минбар

Барча блоглар