“МЮ” бразилиялик футболчини “Валенсия”га бермади
Ads

 

Испаниянинг “Валенсия” клуби раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” жамоаси вакиллари билан ярим ҳимоячи Андреас Перейранинг ижараси борасида музокара олиб борди.

Бироқ, манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньо 21 ёшли бразилиялик футболчини ижарага беришни истамади. Перейранинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Андреас Перейра ўтган мавсумни Испаниянинг “Гранада” клубида ўтказганди. У 35 та ўйинда 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Минбар

Барча блоглар