МЮ дарвозабони Гиннесс рекордини ўрнатди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Серхио Ромеро ўз исмини Гиннесснинг рекордлар китобига ёздириб қўйди.

Manchester Evening News тарқатган хабарга кўра аргентиналик посбон 1 дақиқа ичида майдон марказидан туриб нақд 20 марта дарвозани ишғол эта олди.

МЮнинг бошқа бир аъзоси Фил Жонс эса Ромеродан фақатгина 1та тўп ортда қолди.

Маълумот учун, Ромеро жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 5та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди.