МЮ Дайер учун икки баробар кўп маош тўлашга тайёр
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ўз сафига “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Эрик Дайерни қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бунинг учун улар “шпорлар”га 50 млн фунт, футболчининг ўзига эса айни дамдаги маошидан икки баробар кўп тўлашга тайёр.Таъкидлаш керакки, 23 ёшли англиялик футболчининг ҳозирги маоши ҳафтасига 70 минг фунтни ташкил этади.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, бундай таклиф Дайернинг жамоадан кетишига сабаб бўлиши мумкин. Таъкидлаш керакки, лондонликларни МЮ таклиф қилаётган 50 млн фунт тўлиқ қаноатлантиради. Қолаверса, улар жамоада мувозанатни сақлаб туриш учун Дайернинг маошини бу қадар кўтариб ҳам беришмайди. Шу боис бу трансфер ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум АПЛда жами 36та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.