МЮ Дибалани АПЛга олиб келмоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Ювентус” ярим ҳимоячиси Пауло Дибаланинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, инглиз клуби “кекса синьора”нинг “Янг Бойз”га қарши учрашувига аргентиналик футболчининг ўйинларини кузатиш учун ўз скаутларини юборган. Бу мутахассислар шунингдек, туринликлар ҳимоячиси Алекс Сандрони ҳам кузатишган.