МЮ Дубайда йиғин ўтказади, аммо Погба бу йиғинга бормайди
Ads

"Манчестер Юнайтед" АПЛда юзага келган қисқа муддатли танаффус пайтида Дубайда йиғин ўтказади. Эътиборлиси, ушбу йиғинга Поль Погба жалб этилмади.  Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки манкуанликлар устози Уле-Гуннар Сульшер премьер-лиганинг 21-турида "Ньюкасл"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олгани боис франциялик футболчини БААга олиб бормасликка қарор қилган.

Энди МЮ Дубайда 13 январь куни АПЛнинг 22-турида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсга тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, Погба декабрь ойида 4та гол урган Погба мухлислар томонидан ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 20:23
МЮ йигинга эмас Осие кубогини куришга боряпти