МЮ етакчиларидан бири сафга қайтди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жароҳатидан соғайди ва сафга қайтди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра клуб шифокорлари 25 ёшли французнинг эртага бўлиб ўтадиган "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда майдонга тушишига руҳсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, Погба жароҳати сабаба АПЛнинг ўтган турида "Манчестер Сити"га қарши шаҳар дербисини ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, у жорий мавсум жами 15та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобиг 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.