
МЮ футболчиси 8 ой машина бошқара олмайди
Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган, ҳозирда ижара асосида “Валенсия”да тўп сураётган Андреас Перейра 8 ойга машина ҳайдаш ҳуқуқидан айрилди.
Бундан ташқари, 21 ёшли 3 минг фунт миқдорида жаримага тортилди. Испан полицияси Перейрани 50 км/соат ўрнига 146 км/соат тезликда ҳаракат қилгани боис, қўлга олишган эди.
Прокурорлар Перейрани 1 йилга ҳайдовчилик гувоҳнамасидан маҳрум этиш ва 4 минг фунт миқдоридаги жарима тўлаши лозимлигини талаб қилишган эди. Бироқ суд жазони юншатишни жоиз деб топди.
Фикрлар