МЮ футболчиси фаолиятини Чемпионшипда давом эттириши мумкин
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Кэмерон Бортвик-Жексон мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Bleacher Report нашрининг маълум қилишича 20 ёшли англиялик футболчининг хизматларига “Лидс” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлади. Чемпионшип вакили Жексонни бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча ушбу келишувнинг молиявий томонлари очиқланмаяпти.

Маълумот учун, Кэмерон Бортвик-Жексон ўтган мавсум “қизил иблислар” сафида жами 14та баҳсда иштирок этиб, жамоасининг бир голига ассистентлик қилишга мувоффақ бўлган.