МЮ ҳам Бельерин учун курашга қўшилди

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Эктор Бельерин фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Manchester Evening News нашрининг ёзишича манкуанликлар аллақачон ушбу масала юзасидан 22 ёшли испаниялик футболчининг яқинлари билан алоқага чиқишган. МЮдагилар Бельеринга ёзда 33 ёшга тўладиган ҳимоячи Антонио Валенсиянинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчи сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ушбу футболчи учун “Арсенал”га 80 млн евро таклиф қилишга чоғланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар