МЮ ҳам Икарди учун курашга қўшилди
Ads

“Интер” клуби форварди Мауро Икарди фаолиятини “Манчестер Юнайтед” сафида давом эттириши мумкин.

Тарқатилган хабарларга қараганда манкуанликлар 24 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига жиддий қизиқа бошлашган. Таъкидлаш лозимки, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ҳам ёзда Икардини ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мауро жорий мавсум А Серияда жами 22та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 18та тўп киритишга муваффақ бўлган.