МЮ ҳужумчиси нечта ўйинга дисквалификация қилинди?

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасида "Бёрнли"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Филипп Бардслига тажовузкор хатти-ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган эди.

Англия Футбол Ассоциясияси ёш форвард 3 та ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди. Унга кўра, Рэшфорд АПЛ доирасида «Уотфорд» ва «Вулверхэмптон», шунингдек Англия Лига кубоги доирасида "Дерби Каунти"га қарши  учрашувларда жамоасига ёрдам беролмаслиги маълум бўлди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар