МЮ Жозе Моуриньога 5 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яна бир неча йил Манчестерда қоладиган кўринади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, манкунианликлар раҳбарияти португалиялик мутахассисга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Айни пайтда жамоа вакиллари бу борада ҳаракатларни бошлаб юборишган.

Олинган маълумотларга қараганда, МЮ раҳбарияти Жозе учун 5 йиллик шартнома ва 70 миллион евро таклиф қилишмоқчи. Бу дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийи мақомини бермайди. Аммо 2019 йилгача мўлжалланган шартномасини яхшилайди.