МЮ Левандовски учун 100 млн евродан воз кечишга тайёр

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби устози Жозе Моуринью "Бавария" форварди Роберта Левандовскининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Бир қатор инглиз нашрларининг хабар беришича манкуанликлар раҳбарияти 29 ёшли польшалик форвард учун хатто талаб қилинаётган 100 млн еврони тўлашга ҳам тайёр.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида 36та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 32та гол киритиб, 4та голга ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!