МЮ Неймар учун курашга қўшилди
Ads

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" бразилиялик форвард учун курашга киришишга тайёр. "Қизил иблислар"  раҳбарияти Неймар жамоага келса, клубни АПЛда ғолиб қила олишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Неймарнинг ўзи кучли футболчилар ҳаётида бир марта бўлса ҳам АПЛда ўйнаб кўриши кераклигини айтиб ўтган эди. 

Маълумот учун, Неймар 2017 йил 222 млн евро эвазига "Барселона"дан ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди. Ортда қолган вақт давомида унинг яна Каталонияга қайтиш борасида  турли хабарлар тарқалди, аммо футболчининг ўзи бу ҳақда бирор марта гап очмади.