МЮ нинг 50 миллионлик футболчисига нималар бўлмоқда?
Ads

У энг қайноқ трансферлардан бири бўлганди. «Шахтёр» билан Чемпионлар Лигасида анча катта тажриба орттирган марказий ярим ҳимоячи элита клуб танлашда жуда қийналди. Айниқса унга Манчестернинг нақ икки клуби жиддий рақобатчилик қилди.

Алексис Санчес билан бўлгани сингари, бу курашда яна «Манчестер Юнайтед» ғолиб чиқди. Санчес билан бўлгани каби «Манчестер Сити» «Олд Траффорд»да самарасиз ўйин кўрсатаётгани навбатдаги футболчидан қутулган бўлиб чиқди.

Хўш, Фреднинг Англияга «саргузашти» қаерда хато кетди? Бразилиялик футболчи «қизил иблислар» сафидаги фаолиятида туб бурилиш ясай оладими?

Очиғини айтганда, Фредга ўзини кўрсатиши учун кўплаб имкониятлар берилаётгани ҳам йўқ.

Талабчан мураббий – Жозе Моуриньо 25 ёшли футболчига Премьер Лиганинг олти учрашувида ўйиннинг бошиданоқ ўйнашига имкон яратди. Ўз номини Чемпионлар Лигасида танитган Фред бу мусобақада кучсиз рақиб «Янг Бойс»га қарши 69 дақиқалик ўйин амалиётига эга.

Бразилиялик футболчининг ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани Моуриньонинг ўзини ҳам ҳайратда қолдираётгани турган гап. Ахир уни жамоага олиб келиш учун нақ 52 миллион фунт сарфланди. У жамоага эндигина келиб қўшилганида «Олд Траффорд»да ярим ҳимоячилар билан боғлиқ муаммолар бартараф қилингани ҳақида бонг урилганди.

«Неманя Матич, Маруан Феллайни, Поль Погба ва Андер Эррералар жисмонан кучли футболчилар. Ўйлашимизча техникаси юқори, қисқа масофаларга сифатли пас узата оладиган Фред каби футболчининг таркибда бўлиши ҳужумкор футболчилар билан ўртадаги боғлиқликни мустаҳкамлашга хизмат қилади» – деганди «ўзгача» июль ойида берган интервьюсида.

Бошида МЮ нинг Фред ҳақидаги тасаввурлари ижобий эди. Бразилиялик иқтидор эгаси мавсумолди йиғинда юлдуз ролини бажариб берди. Халқаро Чемпионлар Кубогида «Реал» устидан қозонилган ғалаба Фред нафақат тўп билан муомала қилишни, балки сўнгги ҳал қилувчи пасни узата олиш қобилияти ҳам мукаммал эканлигини кўз-кўз қилди.

Аммо унинг кейинги спорт формаси ишончни оқламади. Моуриньо эса катта учрашувларда Погба, Матич ва Эррера – ярим ҳимоя учлигини туширишни маъқул топди. Фреднинг жаҳлини чиқарган ҳолда, мураббий Погба «шаҳарликлар»га қарши дербида иштирок эта олмаган ўйинда унинг ўрнига Феллайнини майдонга тушди.

Фред аксинча ўйин тақдири ҳал қилиб бўлинганидан кейин кераксиз захира футболчиси сифатида вақтини ўтказишни бошлади. Чемпионлик пойгасидан чиқиб кетган жамоаси учун Чемпионлар Лигаси ягона умид бўлиб қолмоқда.

Албатта Моуриньонинг трансферлари омадсизлиги масаласи фақатгина Фред эмас. Ундан аввал чилилик ҳужумчи – Алексис Санчес ҳам «Олд Траффорд»га келиб қўшилганидан бери ўз ўйинини топа олмай келмоқда. «Барса»нинг собиқ футболчиси ундан аввал Моуриньонинг ишончини қозона олмаган Генрих Мхитарян ўрнига олиб келинганди.

Виктор Линделёф ҳам бошқа бир намуна ҳисобланади. Швециялик ҳимоячи Европанинг энг ёш иқтидор вакили деб ҳисобланарди. У бу мавсумда доимий ўйин амалиётига эга бўлгунига қадар жуда кам ҳолларда асосий таркибда кўриниш бериб келарди.

Фред ҳам Линделёф каби ўз вақтини кутиши керакми? Фред ҳамон бош мураббийга тўлиқ ишонч билдирмоқда.

«Моуриньо топ мураббий, профессионал ва ҳар бир футболчи ундай туғма ғолиб мураббий билан ишлашни истайди. Ундан кўп нарсаларни ўрганяпман. У бироз қаттиққўл бўлиши мумкин, аммо бу ишининг бир қисми.» – деди Фред Four Four Two нашрига берган интервьюсида.

«У майдондан ташқарида дўст ва ҳазилкаш. Кийиниш хонасида у биз билан хазиллашиб туради. Жозе МЮга ўтиш қароримда муҳим бўлган. Футболимга бўлган қизиқиши учун ундан миннатдорман.»

Аниқ айтиш мумкинки, келажакда унга етарлича ўйин амалиёти берилади. Моуриньо унга тўпсиз ҳаракатланиш бўйича кўпроқ ишлаши кераклигини айтди.

Фред «Олд Траффорд»да ҳалигача ўзини кўрсат олмаган бўлсада, унинг илк ойлари тушкунликка тушириб қўймаслиги шарт. 52 миллион фунтлик ярим ҳимоячи учун ҳам Линделёф билан бўлгани каби «Олд Траффорд» эшиклари кенг очилади.