МЮ Погбага журналистлар билан гаплашишни тақиқлаб қўйди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячи Поль Погбага муҳбирдар билан гаплашишни таъқиқлаб қўйди. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда.

Унга кўра ОАВ вакиллари кеча “Валенсия”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг 25 ёшли франциялик футболчи билан гаплашишни исташган, бироқ, у журналистларнинг ушбу илтимосига қуйидагича жавоб қайтарган: “Менга журналистлар билан мулоқот қилишни таъқиқлашган”.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтдарда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ва Поль Погба ўртасидаги можаролар барчанинг диққат марказида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!