"МЮ" Погбани сотмоқчи эмас

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоячи Поль Погбани жамоада олиб қолишга ҳаракат қилишини маълум қилган.

Аввалроқ инглиз нашрлари Моуриньо ва Погба ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани ва бундан ПСЖ ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари унумли фойдаланиб қолишмоқчи бўлаётганликлари ҳақида ёзишган эди. Хабарларда португалиялик муктахассис Погбанинг кетишига қарши эмаслиги баён қилинган.

Ўйлайманки, у келаси мавсум ҳам жамоада бўлади. Унинг кетишига ишонмайман, клуб ҳам сотмоқчи эмас. Шунингдек, футболчининг ўзи ёки агенти бирор бир клуб билан трансфер борасида музокара ўтказганига ишонмайман. Айни дамда мен учун у клубда қолмоқда, – дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” 2016 йил ёзида Погба учун “Ювентус”га 105 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!