МЮ Поль Погбани сотмайди
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти франциялик ярим ҳимоячи Поль Погбани сотмоқчи эмас, дея хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Манбада ёзилишича, манкунианликлар ишрочи директори Эд Вудворд Погбанинг жамоада етакчи бўлишига ишонмоқда, шунинг учун январ ва ёздаги барча трансфер таклифларига рад жавоби берилади.

Аввалроқ МЮ футболчининг Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашгани учун уни сотмоқчи эканлиги айтилган эди. Бироқ энди мураббий истеъфога чиқарилди. Погба эса шундан сўнг иккита ўйинда 2 гол ва яна шунча голли узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Погба “Манчестер Юнайтед”га 2016 йил ёзида “Ювентус”дан 105 млн евро эвазига ўтган. Бу Англия футболи тарихида рекорд трансфер бўлган.