МЮ қишда "Ювентус"дан Алекс Сандрони сотиб олмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Dailyrecord нашрининг хабар беришича манкуанликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи. Берилган маълумотларга қараганда МЮ қишки трансферлар чоғида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтириш учун 90 млн евро сарфлайди.

Ўз навбатида Сандро ҳам қишда Англияга кетиш истаги борлиги ҳақида “Ювентус” раҳбариятига айтган, туринликлар ҳам уни мавсум ўртасида қўйиб юборишга қарши эмас, бироқ, улар бунинг эвазига катта маблағ талаб қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзги трансферлар даврида “Ювентус” Сандрони 70 млн евро эвазига “Челси”га сотишни истамаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!