МЮ раҳбарияти Моуриньо кетгач Марсьяль ҳамда де Хеанинг фикри ўзгарганига умид қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" раҳабарияти дарвозабон Давид де Хеа ҳамда ҳужумчи Антони Марсьяль билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни яна бошлаб юборди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньонинг истеъфосидан сўнг ушбу футболчиларнинг келишувни узайтириш борасидаги фикрлари ўзгарганига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик дарвозабон ва франциялик ҳужумчининг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди. Аммо, манкуанликлар ўртадаги келишув шартига кўра улар билан шартномани яна бир йилга узайтириш ҳуқуқидан фойдаланишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!