МЮ раҳбарияти Моуриньюнинг гапини инобатга олмаслиги мумкин

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Маттео Дармианни 18 миллион евро эвазига сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Metro нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш лозимки бундан аввалроқ манкуанликлар устози Жозе Моуринью италиялик футболчини янги мавсумда ҳам жамоасида кўриш ниятида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Бироқ, футболчининг трансфери бўйича қониқарли бўлган ҳар қандай таклиф раҳбариятнинг фикрини ўзгартириб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Дармиан МЮ сафига 2015 йил “Торино”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “қизил иблислар” сафида жами 16та ўйинда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси аъзосига Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!