МЮ раҳбарияти Зидан билан музокаралар ўтказаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
Ads

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бир қатор нашрларда “Реал” собиқ устози Зинедин Зидан билан музокаралар ўтказишаётгани ҳақидаги хабарларни беъманилик деб атади.

Таъкидлаш лозимки бундан аввалроқ франциялик мутахассис манкуанликлар сафида ишлашга қизиқиш билдираётгани ва бунинг учун инглиз тилини ўрганаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, МЮ раҳбарияти бу хабарларни инкор этди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа мавсумни омадсиз бошлади. Улар айни дамда АПЛда ўтган 7та турдан сўнг 10 очко билан 10-ўринни эгаллаб туришибди.