МЮ
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал Сосьедад" ҳимоячиси Альваро Одриосолани ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Берилган маълумотларга кўра манкуанликлар баскларнинг 22 ёшли футболчиси учун 50 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, МЮ бу вазиятда ушбу футболчи учун кураш олиб бораётган “Реал”дан 10 млн евро кўпроқ таклиф қилмоқда. Қолаверса, АПЛ гранди Одриосоланинг ўзига ҳам яхши маош ваъда қилган.

Маълумот учун, Одриосола якунланган мавсум сан-себастьянликлар сафида жами 41та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.