МЮ сафарда
Ads

Кеча шунингдек АПЛнинг 14-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Уотфорд" меҳмони бўлди. Голларга бой кечган баҳсда Жозе Моуринью шогирдлари 2:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг "қизил иблислар" ўз очколари сонини 32тага етказиб олишди ва ҳамшаҳарлари ҳисобланган "Манчестер Сити"ни (37 очко) таъқиб қилишда давом этишмоқда.

Мағлубиятга учраган "Уотфорд" эса 21 очко билан 8-поғонада қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: