МЮ Серхи Робертонинг товон пулини тўлаб беришга тайёр

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Серхи Роберто учун “Барселона”га футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлаб, уни сотиб олишга тайёр.

Don Balon нашрининг маълум қилишича, Серхи Робертонинг шартномасига кўра компенсация суммаси 40 млн еврони ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, 25 ёшли Испания терма жамоаси аъзосига МЮдан ташқари “Челси” ҳамда “Ювентус” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.