МЮ ва "Арсенал"нинг эътибори бир футболчига тушди

Амстердамнинг "Аякс" клуби вингери Давид Нерес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 22 ёшли бразилиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клублари жиддий қизиқиб қолишган. Уларнинг иккаласи ҳам тез орада ушбу масала юзасидан “Аякс” билан боғланиб, яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида Нересни сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Нересга шунингдек "Челси", "Эвертон" ва "Боруссия" Дортмунд каби жамоалардан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Аякс” эса уни 52 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Нерес жорий мавсум Амстердам клуби сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!