“МЮ” ва “Челси” Неймарни харид қилишга уриниб кўради


Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” жамоалари ёзги трансферлар мавсумида Неймарни харид қилиш фикридан қайтмоқчи эмас.

The Times нашрининг ёзишича, Неймар ўз яқинларига ва дўстларига “қизил иблислар” ва лондонликларнинг қизиқиш билдираётгани ҳақида гапириб ўтган.

“МЮ” ва “Челси” Неймарнинг “Барселона” билан тузилган шартномада белгиланган 200 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр.

neymar_12

Шунингдек, бразилиялик футболчининг “туманли альбион”даги маоши солиқлардан ташқари 25 млн еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Бу Криштиану Роналдунинг “Реал”даги оладиган маошидан кўп демакдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!