МЮ ва Ибрагимович музокараларни бошлади

Ҳужумчи Златан Ибрагимович “Манчестер Юнайтед”билан янги шартнома тузиши мумкин, дея хабар бермоқда “Sky Sports”.

Юқорида номи тилга олинган нашрнинг маълумотига кўра, 35 ёшли футболчи “қизил иблислар” билан шартнома борасида музокараларни бошлаб юборган. Илгарироқ, МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо уни жамоага қайтиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

Златаннинг “манкунианлар” билан шартномаси ушбу ёзда ниҳоясига етган эди. Клуб раҳбарияти швед билан шартнома измолашга тайёр. Фақат бу иш футболчи тиззасидаги жароҳатини даволатганидан сўнг бўлиши айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, бундан бир муддат илгари Златан фарзандини МЮ академиясига берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!