МЮ ва "Ювентус" 2 нафар "Бенфика" футболчисига 180 млн евро тўлашга тайёр

«Бенфика» клубининг икки нафар футболчиси «Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус»нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Гап 19 ёшли ярим ҳимоячи Жоау Фелиш ва 21 ёшли ҳимоячи Рубен Диашлар ҳақида кетмоқда. Record нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар ҳам, туринликлар ҳам ушбу икки футболчи учун 180 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Фелиш жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 23та ўйинда иштирок этган Диаш эса 2та гол ва 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!