МЮ Валенсия ўрнига
Ads

"Манчестер Юнайтед" ҳимояичиси Антонио Валенсия жамоадан кетишга яқин турибди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 33 ёшли эквадорлик футболчи ўрнига “Ювентус”нинг 24 ёшли португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселуни олиб келишмоқчи.

Маълумот учун, Канселу жорий мавсум А Серияда жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Валенсия “Манчестер Юнайтед” шарафини 2009 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 240та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 17та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.