“МЮ” ярим ҳимоячиси Италияга йўл олиши мумкин

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилди.

Бельгиялик футболчига билдирилаётган қизиқишларга қарамай, Жозе Моуриньо Феллайнини бошқа жамоага қўйиб юборишни истамаяпти.

Маълумотларга кўра, Маруан Феллайнининг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!