МЮ ёзда қайси футболчиларни сотиб олишни кўзламоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансферлар даврида сотиб олишни мақсад қилган 3 нафар футболчини кўз остига олиб қўйди.

TalkSPORT нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар мавсумлар оралиғида "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали ва "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Ван-Биссакени, шунингдек "Барселона" хавбеки Иван Ракитични ҳам сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, неаполликлкар сенегаллик футболчисини 120 млн еврога баҳолашмоқда. Хорватиялик футболчининг трансфери эса МЮга тахминан 50 млн еврога тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!