“МЮ”да муаммолар давом этади: Бу сафар Эшли Янг сафдан чиқди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Эшли Янг мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар бермоқда.

Тажрибали футболчи “Сельта”га қарши (1:0) Европа Лигаси ярим финал дастлабки ўйинида жароҳат олди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда “Манчестер Юнайтед” клубининг лазаретида Люк Шоу, Маркос Рохо, Златан Ибрагимович, ФилЖонс каби футболчилар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!