МЮга қайтган Ибрагимовичнинг маоши 2,5 баробар камайди

Жароҳатидан тузалиш арафасида турган ва яқиндагина “Манчестер Юнайтед” билан 1 йиллик шартнома имзолаган Златан Ибрагимовичнинг маоши кескин камайтирилди.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра энди 35 ёшли швециялик футболчи ҳафтасига 125 минг фунт маош олади. Таъкидлаш лозимки, Ибрагимовичнинг ўтган йили ҳуддди шу пайтдаги маоши ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил қилар эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум “қизил иблислар” сафида жами 28та гол киритиб, жамоа тўпурари бўлган Златан апрель ойида олган жароҳатидан айни дамда қутилиш арафасида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)