Мюллер кутилганидан тезроқ сафга қайтиши мумкин

Бундан аввалроқ Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер Бундеслиганинг 9-турида бўлиб ўтган “Гамбург”га (1:0) қарши баҳсда жароҳат олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш керакки, 28 ёшли германиялик футболчи ўйиннинг 2-бўлимида заҳирадан майдонга туширилган эди, бироқ, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас сонида оғриқ ҳис қила бошлади ва майдонни тарк этди.

Дастлаб, ўйиндан кейин ўтказилган тиббий текширувлар сўнг Мюллернинг соғайиши учун камида 5-6 ҳафта талаб этилиши айтилган эди. Бироқ, клуб вакилларининг сўзларига кўра у 3 ҳафтада майдонга қайтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар