Мюллер ва Озил Бразилияга қарши беллашувни ўтқазиб юборишади

Германия терма жамоаси хужумчиси Томас Мюллер ҳамда хавбек Месут Озил жамоа билан Берлинга етиб келишмади.

Икки футболчи ҳам Испанияга қарши учрашувда (1:1) иштирок этишди аммо 27 март куни бўлиб ўтадиган Бразилия терма жамоасига қарши ўртоқлик беллашувида иштирок этишмайди.

Германия термаси матбуот хизмати Озил ва Мюллернинг баҳсда нима сабабдан иштирок этмаслгини айтиб ўтгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)